Гаити аҳли мамлакат президенти Жовенель Моизнинг истеъфога чиқишини талаб қилиб, кўчаларда намойиш уюштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Жойлардаги намойишлар полиция билан тўнашувларга сабаб бўлмоқда.
Давлат раҳбари Жовенель Моиз Венесуэла нефти ва БМТ томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдамини коррупция қилиш ва ўғирлашга бошчилик қилишда айбланмоқда.
Намойишлар тартибсизликка айланиб, полиция билан тўқнашувга сабаб бўлган: намойишчилар тартибни қўриқловчиларга тош отган, улар эса ўз навбатида кўз ёш оқизадиган газ билан жавоб берган. Хабарда айтилишича, бир неча кун олдин митингларда тўрт киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)