Хитойлик мультимиллионер Чжэн Дацин ҳамқишлоқларига 12 миллион юань пул (1,7 миллион доллар) тарқатди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Олтмиш ёшли миллионер Сичуань провинциясида жойлашган ўзи туғилган қишлоқ Динцицяога борган. У ерда маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларга совғалар улашган.
Дацин 50 ёшдан ошган кишиларга 9 миллион юань нақд пул (1,3 миллион доллар), шунингдек, 3 миллионлик маиший техника (443 минг доллар), жумладан, кондиционер, совитгич ва телевизорлар тарқатган. Қайд этилишича, пул дастасининг қалинлигидан ҳар бирини қизил ип билан ўрашга тўғри келган. Ҳар бир пул дастасида 2 мингдан (295 доллар) 6 минг юангача (886 доллар) бўлган.
Шунингдек, маҳаллий аҳолининг 60 ёшдан ошган кишиларига вертолётда бепул саёҳат ташкиллаштирган.
Чжэн Дацин – Xinjiang Tiandi Group корпорациясининг раиси. У камбағал оилада туғилган. 1985 йил Урумчи шаҳрига кўчган ва у ерда ўз бизнесига асос солган.
Изоҳ (0)