Жанубий Африка Республикасида янги туғилган чақалоқ бир неча соат ёмғир ёғган пайт канализацияда қолиб кетди ва мўъжиза сабаб тирик қолди. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Воқеа 11-фервал куни Квазулу-Натал провинциясининг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтган. Айрон Лавдейл исмли маҳаллий киши канализация ёнидан ўтиб кетаётганида чақалоқ йиғисини эшитган. Дастлаб у мушук боласи миёвлаяпти, деб ўйлаган. Овоз қаердан келаётганини аниқлаб, канализациянинг люкини очган. Ичкаридан эса чақалоқ қизчани топган.
Лавдейл бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Қутқарувчилар қизалоқни қутқаришига уч соат вақт кетган.
Ҳозирда болага маҳаллий касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг ота-онаси ва у қандай қилиб канализацияга тушиб қолгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)