ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Буффон Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (2:0).
41 ёшли италиялик мусобақанинг финал босқичларида 50 та қуруқ ўйин ўтказган тарихдаги 3-дарвозабон бўлди (жами 121 та учрашув ўтказган). Бу ҳақда УЕФАнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Бу борада «Порту» дарвозабони Икер Касильяс рекордчи ҳисобланади. Испаниялик дарвозабон жами 174 та учрашувда майдонга тушиб, 57 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Иккинчи ўринни эса «Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 51 та қуруқ ўйин мавжуд (98).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)