Coca-Cola 12 йил ичида биринчи марта янги таъмли ичимликни тақдим этди — Orange Vanilla Coke. У 25 февралдан бошлаб икки вариантда тақдим этилади: шакарли ва шакарсиз. Бу ҳақда Coca-Cola Journey хабар берди, деб ёзади Spot.
Coca-Cola маркаси директори Кейт Карпентернинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда гилос ва ванилли ичимликлар сотуви кўпайди, аммо coca-cola истеъмолчиларининг фақат 12 фоизи ушбу таъмларга эга бўлган ичимликларни сотиб олган. Шу туфайли Карпентер одамларга танлов имкониятини тақдим этиш кераклигини илғади.
Компания эксперимент ўтказиш ва янги таъмли ичимлик ишлаб чиқишга қарор қилди. Бунинг учун Coca-Cola малина, лимон ва занжабил каби бир нечта таъмларни синовдан ўтказди. Бироқ, фокус-гуруҳ иштирокчилари апельсин ва ванилнинг комбинациясини афзал кўрди.
«Биз инсонларга беташвиш ёз кунларининг ижобий хотираларини қайтариб беришни хоҳладик. Шунинг учун мевали музқаймоқни ёдга солувчи апельсин-ванил таъмига тўхталдик», — дейди компания директори.
1985 йилда компания олча ва 2007 йилда ванил таъмли кола ишлаб чиқарган.
Компания ичимлик қайси мамлакатларда сотилишига аниқлик киритмаган. Coca-Cola Россия бўлинмаси вакилининг сўзларига кўра, компания Россияда янги таъмни йўлга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида ҳали қарор қилмаган ва ҳозирда маҳаллий истеъмолчилар учун потенциали баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)