Агар АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетса, Чехия армияси ҳам у ердан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
«Чехия Америка аскарлари сонининг қисқариши ёки америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқилишига қараб иш тутади,» — дейди Чехия Мудофаа вазири Любомир Метнар.
Чехия аскарлари НАТОнинг «Ҳал қилувчи ёрдам» миссияси доирасида юклатилган вазифаларни бажармоқда. Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Ян Пейшекнинг сўзларига кўра, келгуси ҳафта Брусселда бўлиб ўтадиган Иттифоққа аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари йиғилишида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)