9 февраль, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 26-тур баҳсларига старт берилади.
Турнинг дастлабки учрашувида Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» клуби меҳмонда «Фулҳэм» жамоасини синовдан ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Шу куни Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда «Ҳаддерсфилд» билан жанг қилади. Унаи Эмери шогирдлари 25-турда Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» клубига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Мусобақа жадвалида ҳозирча иккинчи ўринда бораётган Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Борнмут» жамоасини синовдан ўтказади. Учрашувлар 20:00 да старт олади.
10 февраль куни Маурисио Почеттино бошқарувидаги Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» ўз уйида «Лестер» билан баҳсга киришади. Тўқнашув 18:30 да бошланиши белгиланган.
Турнинг марказий ўйини «Иттиҳод» стадионида бўлиб ўтади. Унда мусобақа жадвалини 62 очко тўплаган ҳолда бошқариб бораётган «Манчестер Сити» клуби 4-ўринда бораётган «Челси» билан кураш олиб боради.
Сарри бошчилигидаги лондонликлар ҳисобида айни дамда 50 очко мавжуд.
25-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
26-тур баҳслари
9 февраль, шанба
«Фулҳэм»—«Манчестер Юнайтед» 17:30
«Уотфорд»—«Эвертон» 20:00
«Кристал Пэлас»—«Вест Ҳэм» 20:00
«Ҳаддерсфилд»—«Арсенал» 20:00
«Ливерпуль»—«Борнмут» 20:00
«Саутҳэмптон»—«Кардифф» 20:00
«Бёртон»—«Бёрнли» 22:30
10 февраль, якшанба«Тоттенҳэм»—«Лестер» 18:30
«Манчестер Сити»—«Челси» 21:00
11 январь, душанба«Вулверҳэмптон»—«Ньюкасл» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)