2018 йил октябрдан бошлаб Франциянинг барча ҳудудларига тарқалган грипп эпидемияси ҳозиргача 1100 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.
«Гриппнинг тарқалишига оид барча кўрсаткичлар, яъни шифокорлар маслаҳати, фавқулодда вазиятлар бўлимларига бориш, касалхонага ётқизишлар сони ортиб бормоқда. Ўтган ҳафтада грипп сабабли фавқулодда ёрдам бўлимига келтирилган 12000 нафар беморлар орасидан 1800 дан ортиғи шифохонага ётқизилган,» — деб ёзилади Santé Publique France миллий соғлиқни сақлаш органи ҳисоботида.
Касалхонага ётқизилган энг катта гуруҳ 75 ёшдан катталар бўлиб чиқди (43%). Улардан кейин беш ёшгача бўлган болалар турибди (15%).
Изоҳ (0)