Франциянинг L’Equipe нашри Европанинг Топ-5 чемпионатларида энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Энг кўп маош оладиган футболчи — «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси. Унинг солиқ тўловларигача бўлган ойлик маоши ойига 8,3 миллион еврони ташкил этади. 2-ўринни 4,7 миллион евро билан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаган. 3-поғонани эса Антуан Гризманн 3,3 миллион евро билан банд қилган.
Европада энг кўп маош оладиган 10 нафар футболчи:
- Лионель Месси («Барселона») – ойига 8,3 миллион евро
- Криштиану Роналду («Ювентус») – 4,7
- Антуан Гризманн («Атлетико») – 3,3
- Неймар (ПСЖ) – 3,06
- Луис Суарес («Барселона») – 2,9
- Гарет Бэйл («Реал») – 2,5
- Филиппе Коутиньо («Барселона») – 2,3
- Алексис Санчес («Манчестер Юнайтед») – 2,28
- Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 1,73
- Месут Ўзил («Арсенал») – 1,6
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)