Иккинчи жаҳон урушида бомбадан қочиш учун фойдаланилган ташландиқ туннелларда дунёдаги биринчи ер ости фермаси очилади. У ерга одамлар экскурсия учун борса бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Экскурсияга боришга қарор қилган сайёҳлар туннел тарихини, ферманинг қандай пайдо бўлганлигини ва унинг келажакдаги ривожланишини билиб олиш имкониятига эга бўлади. Пушти «футуристик» нур остида фермада янги кўкат ва салат барглари ўсади. Бунда гидропон тизими ва ёруғлик диодли технологияларидан фойдаланилади. Ўсимликлар йил давомида пестицидларсиз муҳитда ўсади. Об-ҳаво ва мавсумий ўзгаришлар уларга таъсир қилмайди.
Ферма бристоллик Ричард Баллард ва Стивен Дринг томонидан 2014 йилда ташкил этилган. Уларнинг маҳсулотлари ҳозирги кунда йирик супермаркетларда сотилади ва етакчи ошпазлар томонидан қўлланилади.
Экскурсиялар ҳафтада икки маротаба ўтказилади, март ойи охиригача «Ташкилотчилар билан саёҳат» бўлиб ўтади. Бошқа саёҳатлар апрелдан сентябргача ўтказилади. Экскурсияга 14 ёшдан ошган кишилар қатнашиши мумкин.
Эсдалик сифатида иштирокчилар фермада тўпланган янги салат баргларини ўзлари билан олиб кетишлари мумкин.
Изоҳ (0)