Франция президенти Эммануэль Макрон хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхен конференциясига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Suddeutsche Zeitung газетаси хабар бермоқда.
Бундай қарор Макроннинг ГФР канцлери Ангела Меркель билан қўшма матбуот-конференциясини ҳам бекор қилади. У конференциянинг иккинчи куни, 16 февралга режалаштирилган эди.
Нашрнинг таъкидлашича, бунга етакчилар жадвалларининг мос тушмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Макрон ташрифининг бекор қилиниши Берлин билан «Шимолий оқим-2» лойиҳасини амалга ошириш масаласидаги зиддиятлар фонида юз берди. Нашр охирги вақтларда Франция ва Германия ўртасидаги муносабатларда аста-секин совиш кузатилаётганлигини таъкидлайди.
Мюнхен конференцияси 15—17 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)