Ижтимоий тармоқларда Истанбулда саккиз қаватли бино қулаган жойдан олинган видео пайдо бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Туркиянинг NTV телеканалига кўра, фавқулодда ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жабрланган.
Расмийлар вайроналар остида ўнлаб жабрланганлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.
Қулаган бинода 12 та оила яшаганлиги тахмин қилинмоқда. Шаҳар губернатори Али Ерликайя уйнинг учта қавати ноқонуний қурилганлигини маълум қилди.
Уйнинг қулашига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)