«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Исконинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Агар футболчи «Реал»дан кетишни истаса ва у бизнинг мураббийга керак бўлса, албатта, шартнома имзолаймиз. Ҳозирга қадар шу ерда эканман, орада у билан боғлиқ воқеа содир бўлмади. Ҳеч қандай келишув бўлгани йўқ. Ҳар ким ўз жамоаси таркибини кучайтиришни истайди. Иско? Бу ҳақида бажонидил «Реал» президенти Флорентино Перес билан суҳбатлашаман», — дейди Бартомеу COPE’га берган интервьюсида.Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» Испания Кубоги ярим финалида доирасида ўзаро кураш олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)