Халқаро бокс ассоциацияси (WBA) январь ойи якуни бўйича янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Унга кўра, биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида жанг қилаётган боксчи Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойда жанг ўтказмаган бўлса-да, ўз ўрнини сақлаб қолди (1-ўрин) ва жаҳон чемпионлиги камари учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.
Шунингдек, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида икки нафар ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (15 та жанг барчасида ғалаба қозонган, 14 та нокаут) 5-ўринни, Шаҳрам Ғиёсов (6 та ғалаба, 5 та нокаут) 15-ўринни эгаллади. Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1 та ғалаба) эса рейтингда 9-ўриндан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)