Financial Times шарҳловчиси Гидеон Рахман тарихчилар келажакда 2016 йил воқеаларини халқаро тарихнинг янги даври бошланиши сифатида кўриб чиқишини тахмин қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Муаллиф фикрича, популистлар даври устунликка эришса, у 30 йил давом этиши мумкин.
Brexit ва Трамп президентлик даври бошлангандан сўнг популистик ҳаракат авж олган. Ҳозирда АҚШ президентининг мухлислари кўп, улардан баъзилари дунё бўйича турли мамлакатларда ҳукмронлик қилади.
Трампнинг «фан-клуби» Европага, мисол учун Польша ва Венгрияга ёйилмоқда. Яқин Шарқда ҳам Саудия Арабистони ва Исроил расмийлари собиқ президент Барак Обамадан кўра Дональд Трампни афзал кўради. Бразилиянинг янги президенти Жаир Болсонару ҳам Трампнинг мухлисидир.
Бундан ташқари, шарҳловчи бутун дунё бўйлаб популистик ва миллий партиялар Трампдан ўрнак олаётганлигига эътибор қаратади.
Изоҳ (0)