Украинадаги президентлик рейтингида етакчилик қилаётган шоумен Владимир Зеленский 15,2 фоиз овоз олган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Иккинчи ўринни 12,9 фоиз овоз билан мухолифатчи сиёсатчи Юлия Тимошенко эгаллаган. Ҳозирда амалдаги Президент Пётр Порошенко эса 10,1 фоиз овоз йиғган. Бу маълумотлар «Украина сайловлари» лойиҳаси томонидан тақдим этилган.
Сўровлар 2019 йил 19—30 январь кунлари ўтказилган. Унда 10 минг нафар аҳоли иштирок этган. Репрезентативлик даражаси 1.0 фоизни ташкил қилган.
Украинада президентлик сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)