АҚШ президенти Дональд Трамп, зарурат юзага келса, Америка қўшинларини Сурия ва Афғонистонга қайтариши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у CBS телеканалига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, Америка қўшинлари Сурия ва Афғонистондан чиқарилгандан сўнг АҚШ уларни «тезда қайтариши» мумкин, чунки ихтиёрида «жуда тезкор самолётлар» ва «жуда яхши юк самолётлари»га эга. Трамп Қўшма Штатлар қандай вазиятда Яқин Шарққа қайтиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, Америка етакчиси Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилгандан кейин мамлакатда АҚШ разведкасини қолдиради.
Изоҳ (0)