2 февраль, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-тур баҳслари доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтди.
Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» клуби ўз майдонида «Сампдория»ни қабул қилди.
1-бўлимнинг 25-дақиқасида Аркадиуш Милик Хосе Кальехон узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни очди (1:0). Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас «Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
2-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Симоне Верди 11 метрлик жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни йириклаштирди (3:0).
Шу тариқа «Наполи» клуби «Сампдория»ни мағлуб этиб, муҳим 3 очга эга бўлди.
Шу куни мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби «Парма» билан жанг қилди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобни очди. Томонлар 1:0 ҳисобида қисқа танаффусга йўл олди.
2-бўлимнинг 62-дақиқасида Криштиану Роналду узатган тўпни Даниэле Ругани «Парма» дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Антонио Барилла ҳисобни қисқартирди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Криштиану Роналду жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди ва дублга эришди (3:1). 74-дақиқага келиб, меҳмон жамоа ҳужумчиси Жервинё Маттиа Перин қўриқлаётган дарвозага гол киритди (3:2). Беллашувнинг охирги дақиқаларида Жервинё дубл қайд этиб, жамаосини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
А Серия
22-тур баҳслари
2 февраль, шанба
«Эмполи»—«Кьево» 2:2
Голлар: 0:1 — 31 Жаккерини, 1:1 — 45 Капуто, 1:2 — 45 Стемпинский, 2:2 — 52 Капуто.«Наполи»—«Сампдория» 3:0
Голлар: 1:0 — 25 Милик, 2:0 — 26 Инсинье, 3:0 — 89, пенальти, Верди.«Ювентус»—«Парма» 3:3
Голлар: 1:0 — 36 Роналду, 2:0 — 62 Ругани, 2:1 — 64 Барилла, 3:1 — 66 Роналду, 3:2 — Жервинё, 3:3 — 90 Жервинё.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)