Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан 1—3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» ва «Самарқанд дарвоза» кўчалари кесишмаси яқинида («Корзинка» супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.