Термиз давлат университетида Қатағон қурбонлари хотира музейи ташкил этилди, деб хабар берди «Халқ сўзи Online».
Музейда замонавий техник воситалар — сенсор киоск, мониторлар билан жиҳозланган подиумларда турли ҳужжатлар, фото ва видео материаллар ҳамда қимматли тарихий экспонатлар жой олган.
«Ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилганларни хотирлаш, уларнинг Ватан, халқ олдидаги буюк хизмати ва жасоратини ёш авлод ўртасида тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу музей экспонатларини мунтазам бойитиб борамиз», — дейди музей директори Анвар Боқиев.