1 февраль куни Тошкент вилоятининг Паркент тумани Навбаҳор қўрғонидаги дала-ҳовлида ёнғин юз берди, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш вақтида шу ерда вақтинча яшаган фуқаро С.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
«Ўрганишлар давомида ёнғин С.Д. маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Қайд этишларича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.