1 февраль, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг финал учрашуви бўилб ўтади.

Фото: #WagerBop

Унда Япония терма жамоаси Қатар термаси билан мусобоқа чемпионлиги учун кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Япония ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши кечган ўйинда форслар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, финалга йўл олганди.

Қатар терма жамаоси эса мусобақа мезбони БАА термасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилганди.

Маълумот учун, финал баҳсини ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.

Осиё Кубоги—2019

1 февраль, жума

Финал баҳси

Япония—Қатар 19:00

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!