«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ОАВларининг қишки мавсумда Тожикистон билан электр олди-сотдиси тўғрисидаги хабарларини рад этди. Бу ҳақда компания маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Аввалроқ Конибодом шаҳри, Спитамен тумани ва Сўғд вилоятининг чегарадош аҳоли пунктлари Ўзбекистондан суткасига 3 миллион киловатт-соат электр энергияси олаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекэнерго» 2018 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон қиш мавсуми учун электр олди-сотдиси бўйича шартнома имзоламаганлигини таъкидлади.
«Қишда электр энергияси етказиш бўйича Тожикистон билан шартнома йўқ. Ўтган ёзда апрелдан октябрга қадар Тожикистон энергия тизимидан Сурхондарё вилоятига 1,5 миллиард кВт/с атрофида электр олганмиз. Ўзбекистон, ўз навбатида, Сўғд вилоятига электр энергиясини етказган. Шундан сўнг шартнома бўйича ўртадаги фарқ тўланган. Қишда электр узатиш линиялари ўчирилади, чунки ҳозирги пайтда Тожикистон энергия тизимларини Марказий Осиё энергия тизимлари билан синхронлаштириш лойиҳаси амалга оширилмаган», — дея аниқлик киритди компания.
Изоҳ (0)