31 январь, пайшанба куни футбол бўйича Италия Кубогининг 1/4 финали доирасида сўнгги ўйин ниҳоясига етди.
Унда Миланнинг «Интер» клуби ўз майдонида «Лацио» клуби билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади.
108-дақиқада «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Самир Ҳанданович қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни очди.
Беллашувнинг 120+4-дақиқасида меҳмон жамоа ҳимоячиси Раду қўполлиги сабаб ҳакам томонида қизил карточка билан жазоланди ва «Лацио» дарвозасига пенальти белгиланди. Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бундан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Пенальтилар сериясида эса «Лацио» «Интер»ни 4:3 ҳисобида енгди ва мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Мазкур босқичда Симоне Инзаги шогирдлари Женнаро Гаттузо қўл остидаги «Милан» клуби билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Италия Кубоги
1/4 финал баҳслари
31 январь, пайшанба
«Интер»—«Лацио» 1:1 (пенальтилар серияси бўйича 3:4)
Голлар: 0:1 — 108 Иммобиле, 1:1 — 120, пенальти, Икарди.«Интер»: Ҳанданович, Миранда, Шкриняр, Д’Амброзио, Асамоа, Кандрева (Наингголан, 105), Галярдини (Весино, 46), Жоау Мариу (Мартинес, 81), Брозович, Политано (Соареш, 105), Икарди.
«Лацио»: Стракоша, Уоллес (Баштуш, 70), Ачерби, Раду, Марушич, Лейва, Лулич (Дурмиси, 80), Милинкович-Савич, Луис Альберто (Пароло, 101), Корреа (Кайседо, 88), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Галярдини (44), Уоллес (68), Раду (73), Весино (82), Марушич (86), Милинкович-Савич (87), Лейва (96), Брозович (110), Иммобиле (110), Асамоа (116).
Четлатиш: Раду (120).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)