Токио университети муҳандислари дунёда биринчи бўлиб юрак тўқималарини безовта қилмайдиган юрак ҳужайралари қисқаришини мониторинг қилувчи ўта сезгир датчик тақдимотини ўтказди.
Одатда тадқиқотчилар юрак ҳужайралари ҳаракатини ўрганиш учун уларни Петри чашкаларида ўстириб, уларга қаттиқ сенсор зондларни улашади. Зондлар тўқиманинг табиий ҳаракатига таъсир кўрсатади, шунинг учун олинган натижалар реалликка тўғри келмайди.
Янги нанодатчик олимларга кардиомиоцитлар ва бошқа ҳужайраларинг табиий ҳаракатига халал бермасдан, ҳаттоки дори препарати таъсирида ҳам ўрганиш имкониятини беради. Бу биринчи навбатда датчик ғовак тузилгани туфайли.
Датчик асосидаги тўрни ҳосил қилиш учун одам соч толаларидан 10 баробар ингичка полиуретан толаларидан фойдаланилди. Ишлаб чиқариш жараёнида бу ўта юпқа полиуретан толалари ясси листга прессланади. Тўрсимон листни мустаҳкамлаш учун уни поли-пара-ксиллилен (парилен) билан қопланди.
Тўрнинг маълум қисмларидаги парилен махсус усулда тозаланади ва бу соҳаларга зонд ва алоқа симларини улаш учун олтин ўрнатилади. Қолган парилен эса сигналлар бир-бирига халақит бермаслиги учун зондларни изоляция қилади.
Эндиликда зондлар ёрдамида олимлар ҳужайралар тарақатаётган кўплаб сигналларни кўриши мумкин. Методнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу текширувчилар дори моддаларинг юракка таъсирини реал вақтда ўзгаришларсиз кузатишга имкон беради.
Изоҳ (0)