«Бавария» клуби ҳужумчиси Сандро Вагнер жамоани тарк этди. Бу ҳақда Мюнхен клубининг расмий сайтида хабар берилди.
«Бавария» клуби футболчининг Хитой клуби «Тяньцзинь Теда»га ўтганини эълон қилди.
«Сандро бизга трансфер сўровини юборди. У Хитойдан ажойиб таклиф тушганини айтди. Унинг шартларига рози бўлдик.
Мюнхенда ўтказган даврлари учун унга миннатдорчилик билдирамиз ва Хитойда омад тилаймиз», — деди «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижич.
Аввалроқ хитойликлар Вагнер учун 5 миллион евро таклиф қилганди, аммо «Бавария» раҳбарияти бунга рози бўлмаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)