Эрон терма жамоаси ҳамда «Рубин» клуби ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини «Зенит» клубида давом эттириши мумкин.
Санкт-петербургликлар Қозон клубига футболчи трансфери учун 10 миллион евролик расмий таклиф билан чиқди.
Томонлар эҳтимолий трансфер юзасидан товон пули, бонуслар ва футболчининг келажакда сотилганда олинадиган улушлар каби масалаларни муҳокама қилмоқда. Питерликлар Европа Лигаси плей-офф босқичигача янги ўйинчи трансферини эълон қилиш учун 1 февраль кунига қадар Азмун билан шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, «Галатасарой» ва «Вулверҳэмптон» клублари ҳам Азмуннинг ижараси бўйича «Рубин»га норасмий таклифлар билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Азмун Осиё Кубоги—2019 мусобақасида 4 та гол (Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам 4 та гол урганди) уришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари эронлик футболчи Россия чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)