Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди. Бу Президентнинг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фармонга мувофиқ, Ташқи савдо вазирлигининг ваколатли вакиллари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Вазирлик Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Вазирлик:

Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси ва Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси асосида ҳудудлар ва тармоқларнинг ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради;

Мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда экспортни қўллаб-қуватлаш стратегиясини, шу жумладан, уни рағбатлантирувчи инструментларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

Халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлари)дан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди