Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида Каримовлар оиласининг фарзанди бўлиш маъсулияти ҳақида ёзиб қолдирган.

Фото: Repost

Имон Каримова фолловерларининг бири Каримовлар оиласида туғилишнинг минус ва плюслари қандайлиги сўралган. Унга жавобан қиз, буни танлаш имкони йўқлигини, бариси ташқаридан кўринганчалик эмаслигини маълум қилган.

«Бу ҳар бир оиладагидек гап, ҳаётда жаранглаш учун ҳаракат қилиш керак, кимдир бўлиб етишмоқ учун, айниқса атрофдагилар нигоҳида», – деб ёзган.

Фото: Instagram/iman.к17

Бундан ташқари Имон холаси Лола Тиллаева-Каримова билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавобан «Ҳамма одам ўзини виждонига қараб яшайди. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади», – деб ёзган.

Фото: Instagram/iman.к17