35 йил олдин, 1984 йил арафасида, Жорж Оруэллнинг «1984» дистопик асари башоратидан таъсирланган Канаданинг The Star нашри машҳур илмий-фантастик ёзувчи Айзек Азимовдан 2019 йилда инсониятни нималар кутиши ҳақида мақола ёзишини сўраган. Бу ҳақда Lifehacker хабар берди.
Бу йил тасодифан танланмаган. Оруэллнинг шоҳ асари 1949 йилда, яъни ёзувчи томонидан тасвирланган даврдан 35 йил олдин нашр этилган. Журналистларга бундан кейинги 35 йил ичида ҳам дунё қандай ўзгаришини билиш қизиқ бўлган.
Энди Азимовнинг башоратлари қанчалик тўғри эканини текшириш мумкин.
Нималар амалга ошди?
Азимовнинг фикрига кўра, инсониятнинг 2019 йилга бориб 3 та муҳим масалада боши қотади:- Ядровий урушнинг эҳтимоли.
- Оммавий компьютерлаштириш.
- Космосдан фойдаланиш.
«Агар АҚШ ва Собиқ Иттифоқ бир-бирига ёпишишда давом этса, 2019 йилда ҳаёт қандай бўлишини муҳокама қилиш мутлақо фойдасиз. Бундай ҳолда, бизлардан, фарзандларимиз ва набираларимиздан фақат озчилик тирик қолади. Шундай экан, мен глобал азоб-уқубатларни батафсил баён этишда ҳеч қандай маъно кўрмаяпман. Шунинг учун келинг, ядровий уруш бўлмайди, деб ҳисоблаймиз,» — деган ёзувчи ўша вақт.
Шунингдек, Азимовнинг компьютерлаштириш бўйича башорати ҳам тўғри чиқди. Ажабланарлиси, 1980 йилларнинг бошида ушбу соҳанинг оммавий ривожланишига жуда кам одам ишонган эди. Ёзувчи ўзининг башоратидан бир нечта қўшимча хулосалар ҳам чиқарган ва улар бугунги кунда амалга ошмоқда. Қуйида бу ҳақида батафсил берилган.
- Оммавий компьютерлаштириш
«Бу соҳада ортда қолган мамлакатлар шунчалик қийналадики, ҳукуматнинг ўзи компьютерлаштиришни талаб қилади, худди ҳозир қурол талаб қилаётгани каби,» — дея таъкидлаган Азимов.
Бу башорат албатта амалга ошди: бугунги кунда деярли ҳар бир уйда, ҳатто ривожланмаган мамлакатларда ҳам компьютерлар мавжуд.
- Баъзи касбларнинг йўқ бўлиб кетиши
«Саноат инқилобидан олдин, инсониятнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги ва унга алоқадор хизматлар билан шуғулланарди. Саноатлаштириш бошланганда, фермадан заводга ўтиш тез амалга ошди, бироқ ишсиз қолган кўп одамлар учун оғир бўлди. Компьютерлаштириш жараёнида фабрикадан янги соҳага ўтиш янада тезроқ амалга ошади ва бунинг натижаси ундан-да оғирроқ бўлади,» — дея башорат қилган ёзувчи.
Гап компьютерлар одамларнинг ишини олиб қўяётганида ҳам эмас. Шунчаки ҳар хил касбларга эҳтиёж йўқолади: ҳар қандай қоғоз билан боғлиқ иш, ҳар қандай йиғиш билан боғлиқ иш, ҳар қандай механик такрорланадиган иш автоматлаштирилади. Уларни энди компьютерлар ва улар назорат қилаётган роботлар тез ва муваффақиятли бажаради.
Бу башорат ҳам рўёбга чиқди: 2019 йилгача бир қатор касблар, масалан, телефон операторлиги ва стенографлик йўқолиб кетди, 2020 йилгача эса меҳнат бозоридан яна ўнлаб касблар йўқ бўлиб кетиши кутилмоқда. Буларнинг бари, Азимов айтганидек, компьютер бошқарув тизимларини автоматлаштириш ва ривожлантириш билан боғлиқ.
- Таълим концепциясини ўзгариши
Футурист ўқитувчилик касбини ҳам йўқолиб кетишини тахмин қилган. 2019 йилга келиб уларнинг ўрнини компьютерлар осонгина эгаллаши мумкин. Болалар эса стандарт ўқув режасидан эмас, балки индивидуал қобилияти ва ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда уйда таълим олади.
Умуман олганда, бу тахминни яқин орада амалга ошади дея ҳисоблаш мумкин. Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш тамойиллари тубдан ўзгарди. Онлайн-мактабларда масофавий таълимни афзал кўраётган ота-оналар сони тобора ошиб бормоқда.
- Экологик муаммоларнинг ошиб бориши
Ушбу тахминнинг биринчи ярми аниқ амалга ошди: экологик муаммолар тобора ўсиб бормоқда. Аммо иккинчи қисмида хатолик бор: замонавий олимлар бу инқироздан чиқиш йўлини ҳалигача топа олмаган.
Ҳали амалга ошмаган, бироқ амалга ошиши мумкин бўлган башоратлар
- Ҳар бир уйда робот
Ҳозирча бу амалга ошмади. Албатта, бу ерда роботли чангютгичлар, ақлли қаҳва машиналари ва тефаллар назарда тутилмаяпти.
- Космосни о‘злаштириш
Лекин булар ҳали амалга ошмади.
- Бутун дунёда тинчлик
«Миллатлар ўртасида ва миллатлар ичидаги гуруҳлар ўртасидаги ҳамкорлик ўсиб боради. Бу идеализм ёки виждонли одамлар кўпайиши билан эмас, балки онгнинг совуққонлиги билан боғлиқ: ҳамкорликнинг етишмаслиги ҳамма учун ўлим деганидир,» — деган Азимов.
Шу боис, Азимов ҳатто бирор турдаги дунё ҳукуматини яратилишини ҳам тахмин қилган. Афсуски, бу масала бўйича афсонавий илмий-фантастик ўта оптимист тарзда фикрлаган экан.
Изоҳ (0)