Мусулмон аҳолисига эга бўлган 12 мамлакатнинг дипломатлари ва баъзи хорижий ОАВлари Синсзянга ташриф буюрди. Бунга Хитойнинг узоқ ғарбий минтақасида мусулмон-уйғурларнинг кескин таъқиб этилиши тахмин қилинганлиги сабаб бўлди, деб ёзади Bloomberg агентлигига таяниб, Repost.
Синьхуа агентлигига кўра, дипломатлар Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Малайзия, Афғонистон, Тайланд ва Кувайтдан келган.
Дипломатлар марказ талабалари билан уларнинг ҳаёти ва ўқиши ҳақида суҳбатлашди, уларнинг марказдаги ҳаётини кузатди.
Аввалроқ Хитой расмийлари мусулмон аҳолиси яшовчи Синсзян-Уйғур автоном туманидаги экстремизмга қарши курашиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатни чоп этди. Унда «қайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлиги тан олинади. Уларда, БМТ экспертлари маълумотларига кўра, 1 миллионгача одам судсиз, номаълум муддатга сақланади. Бундай лагерлар расман «касбга ўргатиш ва малака ошириш марказлари» деб номланади.
Изоҳ (0)