Бокс бўйича оғир вазнда WBA, IBF ва WBO чемпиони Энтони Жошуа жорий йилнинг 1 июнида Нью Ёркдаги «Madison Square Garden» спорт саройида чемпионлик камарини ҳимоя қилиши мумкин.
Унинг рақиби Жаррелл Миллер бўлиши кутилмоқда. Бу Жошуа учун профессионал карьерасидаги АҚШда ўтадиган биринчи жанги бўлиши кутилмоқда.
Жошуанинг жамоаси апрель ойида Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиши керак бўлган жангни ташкиллаштира олмади. Ушбу жангга асосий даъвогарлардан бири Диллиан Уайт эди, аммо у жанг борасида таклиф этилган шартлардан қониқмаган.
Журналист Майк Коппинжернинг хабар беришича, айни дамда Жошуа ҳамда Миллер жамоалари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)