Nissan Motor, Renault ва Mitsubishi Motors автомобиль компанияларининг раҳбарлари Карлос Гон ҳибсга олингандан сўнг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва француз автомобиль ишлаб чиқарувчисига янги раҳбариятни тайинлаш йўлларини муҳокама қилиш учун келгуси ҳафтада музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Renault—Nissan—Mitsubishi альянси — Франциянинг Renault компанияси ва Япониянинг Nissan ва Mitsubishi компаниялари ўртасидаги машинасозликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик. Renault—Nissan альянси 1999 йилда ташкил этилган. Renault’га Nissan’нинг 43 фоиз акциялари, Япония компаниясига эса француз ҳамкорининг 15 фоиз акциялари тегишлидир. 2016 йилда Nissan компанияси Mitsubishi Motors компаниясининг 34 фоиз акцияларини харид қилди, натижада автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг дунёдаги энг йирик альянси ташкил топди.
Музокаралар альянс бошқарув аъзоларининг Нидерландияда режалаштирилган йиғилишида бўлиб ўтиши мумкин. Nissan Motors’нинг президенти Хирото Саикава ва Mitsubishi Motors раҳбари Осаму Масуконинг Renault директорлар кенгаши раиси Жан-Доминик Сенар билан телеконференция ўтказиши тахмин қилинмоқда. Музокараларнинг аниқ вақти маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Гон 19 ноябрь куни даромадларининг барчасини декларацияларда кўрсатмасликда гумон қилиниб қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)