Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Мората Мадридга келиб, Диего Симеоне қўл остидаги «Атлетико»да тиббий кўрикдан ўтди.
Хабар берилишича, 26 ёшли испаниялик ҳужумчи тез орада Мадрид клуби билан шартнома имзолайди. «Атлетико» клуби Моратани 2019/20 йилги мавсум охирига қадар ижарага олади. Мадридликлар футболчи учун «Челси»га 7,5 миллион евро тўлайди.
Бундан ташқари, ижара шартномасида 40-45 миллион евро эвазига ҳужумчини сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Мората 2017 йил «Челси»га Мадриднинг «Реал» клубидан 66 миллион евро эвазига ўтган эди.
Маълумот учун, испаниялик ушбу мавсумда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)