26 январь, шанба куни Италия чемпионатининг 21-тур баҳслари бошланади.
Турнинг марказий ўйинларидан бири Женнаро Гаттузо қўл остидаги «Милан» клуби ҳамда Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи» жамоаси ўртасида кечади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Наполи» мусобақа жадвалида 2-ўрин, «Милан» эса 4-поғонада бормоқда.
27 январь, якшанба куни Римнинг «Рома» клуби меҳмонда «Аталанта» билан жанг қилади. Беллашув соат 19:00 да старт олади.
Маълумот учун, «Рома» ҳисобида 33 очко (5-ўрин), «Аталанта»да эса 31 очко (7-ўрин) мавжуд.
Шу куни турнинг яна бир марказий ўйини — «Лацио» ва «Ювентус» клублари орасида бўлиб ўтади. Тўқнашувга тунги вақт билан 00:30 да старт берилади.
Ҳозирда Массимилиано Аллегри бошқарувидаги «Ювентус» жамоаси 56 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.
20-тур ўйинларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
21-тур баҳслари
26 январь, шанба
«Сассуоло»—«Кальяри» 19:00
«Сампдория»—«Удинезе» 22:00
«Милан»—«Наполи» 00:30
27 январь, якшанба«Кьево»—«Фиорентина» 16:30
«Парма»—СПАЛ 19:00
«Аталанта»—«Рома» 19:00
«Болонья»—«Фросиноне» 19:00
«Торино»—«Интер» 22:00
«Лацио»—«Ювентус» 00:30
28 январь, душанба«Эмполи»—«Женоа» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)