Америкалик дипломатлар якшанба кунигача мамлакатни тарк этиш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйган. Бу ҳақда Москва Эхо хабар қилди.
АҚШ элчихонаси Каракасда ўз ишини давом эттирмоқда. Аммо Венесуэла Президенти Николас Мадуро уни ёпишга буйруқ берган.
Аввалроқ Мадуро Венесуэланинг АҚШ билан дипломатик алоқалари бузилганини эълон қилган эди. Чунки АҚШ Венесуэладаги мухолифат кучларни қўллаб-қувватлаган. Вашингтон Мадуро ва унинг ҳокимиятини тан олмаяпти. Вақтинчалик Президент деб эълон қилинган мухолифатчиларнинг етакчиси Хуана Гуаидони қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)