25 январь, жума куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финали доирасида «Челси» клуби «Тоттенҳэм»ни икки ўйин натижасига кўра, мағлуб этди (2:2, пенальтилар серияси: 4:2).
Натижада «кўклар» 8 марта мусобақанинг финалига чиқди ва Лондон клублари орасидаги рекордни такрорлади, деб хабар беради Opta.
Аввалроқ бундай натижани «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари қайд этганди. Улар ҳам 8 марта Лига Кубоги финалида ўйнаган.
Энди 24 февраль куни Маурицио Сарри шогирдлари мусобақа ғолиблиги учун «Манчестер Сити» билан кураш олиб боради. Учрашув «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Лига Кубогининг амалдаги ғолиби Хосеп Гвардиола жамоаси ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)