Ўзбекистонда 2018 йилда SMS-жўнатмалар ёрдамида 50 та ҳожатхона қурилди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси маълумотларига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон тадбиркорларига мамлакат бўйлаб ҳожатхоналар қуриш ва ишга тушириш учун катта имтиёзлар берилган эди. Масалан, улар ҳожатхоналарни қуриш учун 100 миллион сўмгача солиқ имтиёзини олиши мумкин.
Шундан сўнг Давлат туризм қўмитаси ҳожатхоналар қуришни тарғибот қилиш бўйича кенг кампания, жумладан оммавий SMS-хабарлар жўнатишни йўлга қўйди. Бу амалиёт маҳаллий блогерлар ва ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳазилларга ҳам сабаб бўлди. Шунга қарамасдан, бундай кампаниянинг натижалари ёмон бўлмади.
Қўмитанинг маълум қилишича, ўтган йили жами 462 та ҳожатхона қурилган.
Бундан ташқари, қўмита томонидан санитар-гигиеник узелларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича бошқа чоралар ҳам кўрилмоқда.
Изоҳ (0)