2019 йил 25 январь куни Давлат туризм қўмитасининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ва 2019 йилга мўлжалланган режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда журналист Виктория Абдураҳмонова «Дарё»га маълум қилди.
Унда бир қатор актуал мавзулар муҳокама этилди. Туризм соҳаси методологиялари бошқармаси раҳбари в.б. Авазбек Фаёзов қўмита маданий мерос объектларини сақлашга дахлдор масалаларда Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ишлаётганлигини таъкидлаб ўтди.
«Биз гувоҳи бўлаётган тартибсиз реставрация — маҳаллий расмийларнинг ташаббуслари, улар, афсуски, маданий меросларнинг аҳамиятини охиригача англаб етмайди», — дея таъкидлади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев.
У, шунингдек, қайғули оқибатларга олиб келган реставрация ишлари бўйича вазиятни бўрттирмасликка чақирди. Қўмита раиси биринчи ўринбосари в.б.нинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ҳудудида 7 400 га яқин археологик ёдгорлик бўлиб, улардан 1 240 таси ўрганиб чиқилган, 535 таси туристик йўналишларга киритилган.
«Ҳозирча ҳаммаси йўқотилгани йўқ. ОАВлари ва жамоатчилик олдида оғриқли нуқталарни топиб, муаммоларни ошкор қилиш ва уларга масъул ташкилот ва жамоатчилик эътиборини қаратиш вазифаси турибди», — дея таъкидлади қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳир Солиев.
Изоҳ (0)