2018 йилда Россиянинг Калининград вилояти ватандошларни кўчиришга кўмаклашиш давлат дастурининг 2,7 мингдан ортиқ иштирокчисини қабул қилди. Уларнинг аксарият қисми Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Ҳудудий квота 2 минг кишидан иборат. Бу режа 38 фоиз ортиғи билан бажарилди», — дейди вазир в.б. Владимир Беспалов.
Унинг сўзларига қараганда, 2018 йилда дастурнинг аксарият иштирокчилари минтақага Қозоғистон (74 фоизга яқини), Қирғизистон ва Ўзбекистондан кўчиб келган. Кўчиб келганларнинг 76 фоиздан ортиғи — 40 ёшдан кичик инсонлар. Улар соғлиқни сақлаш, таълим ва қурилиш соҳаларига ишга жойлашган.
Шунингдек, 2018 йилда Калининград вилоятидаги ўқув муассасаларида таълим олаётган тўққиз нафар талаба ҳисобга турган.
Изоҳ (0)