23—24 январь кунлари Испания Кубоги мусобақасининг 1/4 финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.
23 январь, чоршанба оқшомида Эрнесто Вальверде бошлиқ «Барселона» клуби меҳмонда Пабло Мачин бошқарувидаги «Севилья» жамоаси билан беллашади. Учрашув тунги вақт билан соат 01:30 да бошланиши белгиланган.
24 январь, пайшанба куни «Эспаньол» клуби ўз майдонида «Бетис» билан баҳсга киришади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Шу куни мусобақа чорак финалининг сўнгги ўйини бўлиб ўтади. Унда Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Жирона» жамоасини қабул қилади. Беллашув тунги вақт билан 01:30 да старт олади.
Испания Кубоги
1/4 финал баҳслари
22 январь, сешанба
«Хетафе»—«Валенсия» 1:0
Гол: 1:0 — 77 Молина.23 январь, чоршанба
«Севилья»—«Барселона» 01:30
24 январь, пайшанба«Эспаньол»—«Бетис» 23:30
«Реал Мадрид»—«Жирона» 01:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)