Тожикистоннинг Суғд вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида 22 январь, сешанба куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади Sputnik.
Хабарда келтирилишича, аввал ёнғин чиқиб, сўнгра портлаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида заводнинг 26 ёшли ходими ҳалок бўлган. Яна икки нафар ишчи ҳамда Хитой Республикасининг фуқароси касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган.
Изоҳ (0)