Шимолий Корея ҳудудида ракета фаолияти билан боғлиқ яна бир объект топилди. Пхеньян объект ҳақида маълум қилмаган. Бу ҳақда Beyond Parallel лойиҳаси хабар қилмоқда.
Экспертларнинг маълум қилишича, КХДР Пхеньяндан шимолда, қуролсизлантирилган зонадан 212 километр масофада жойлашган Синори ракета операцион базаси ҳақида ҳеч қачон маълум қилмаган. У Стратегик ракета қўшинлари ракета жамоасининг штаб квартираси эканлиги таъкидланмоқда.
Таҳлилчилар 2018 йил 27 декабрь кунги сунъий йўлдош суратларини ўрганиб чиқиб, базада ерости бункери борлигини аниқлади. Уни икки бошқа объект — 1950 ёки 1960 йилларда асос солинган академия ва машқ майдончаси тўлдиради. Ўқув муассасаси аввал артиллерия офицерларини тайёрлаганлиги, охирги ўн йилликда эса баллистик ракеталарга ихтисослашганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)