Шереметьево аэропортида бортида 80 дан ортиқ йўловчи бўлган Boeing 737 йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди. Бу ҳақда фавқулодда хизматлар вакили маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
«Остонадан қайтган Boeing 737 Шереметьевога қўниш давомида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетган», — дейди агентлик суҳбатдоши.
У самолёт бортида 77 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлганлигига аниқлик киритган.
Самолётга зарар етмаган, ҳодиса вазиятлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)