Филиппинлик таниқли боксчи Мэнни Пакьяо ярим ўрта вазнда WBA Regular чемпионлик камарини ҳимоя қилди. У Эдриен Бронерга қарши рингга кўтарилди, деб хабар берди «Sports.ru».
Жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтди.
Ҳакамлар бир овоздан 117-111, 116-112, 116-112 ҳисобида филиппинлик боксчи фойдасига қарор чиқарди.
Бу Пакьяо учун 61-ғалаба ҳисобланади. Унинг ҳисобида 7 та мағлубият ва 2 та дуранг натижа мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)