19 январь, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 18-тур баҳслари доирасида 6 та ўйин бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйинларидан бирида «Байер Леверкузен» ўз майдонида «Боруссия Мюнхенладбах»ни қабул қилди.
Мазкур баҳсда Дитер Хекинг бошқарувидаги «Боруссия» клуби кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Алассан Пли томонидан киритилган гол меҳмон жамоага ғалаба келтирди ва 3 очко тақдим этди (0:1).
Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Лейпциг» майдонига сафар қилди ва рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувнинг 19-дақиқасида Аксел Вицел Лукаш Пишчек узатмасини голга айлантирди (1:0). Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Бундеслига
18-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Байер Леверкузен»—«Боруссия М» 0:1
Гол: 0:1 – 37 Пли.«Штутгарт»—«Майнц» 2:3
Голлар: 0:1 – 22 Аскасибар, 0:2 – 28 Матета, 0:3 – 72 Ҳак, 1:3 – 83 Гонсалес, 2:3 – 85 Кемпф.«Айнтрахт»—«Фрайбург» 3:1
Голлар: 1:0 – 36 Ҳаллер, 2:0 – 40 Ребич, 3:0 – 45 Йович, 3:1 – 69 Петерсен.«Аугсбург»—«Фортуна Д» 1:2
Голлар: 0:1 – 45 Дюкш, 1:1 – 64 Шмид, 1:2 – 89 Раман.«Ҳанновер»—«Вердер» 0:1
Гол: 0:1 – 32 Рашица.«Лейпциг»—«Боруссия Д» 0:1
Гол: 0:1 – 19 Вицел.Янада кўпроқ футбо[clear]л ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)