19 январь, шанба куни Италия А Сериясининг 20-тур баҳслари бошланади.
Турнинг биринчи беллашувида Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида Туриннинг «Торино» жамоаси билан жанг қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Шу куни Лучано Спалетти қўл остидаги «Интер» ўз уйида «Сассуоло» жамоасини қабул қилади. Учрашув 00:30 да бошлани белгиланган.
20 январь, якшанба куни турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади. Унда мусобақа жадвалида 2-поғонада бораётган «Наполи» клуби 4-ўринни эгаллаб турган «Лацио» билан беллашади. Тўқнашув тунгги вақт билан 00:30 да старт олади.
21 январь, душанба куни турнинг сўнгги 2 та учрашуви бўлиб ўтади. «Милан» клуби сафарда «Женоа» билан ўйнаса, мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Туриннинг «Жувентус» жамоаси ўз майдонида «Кьево»ни синовдан ўтказади. Беллашувга тунгги вақт билан соат 00:30 да старт берилади.
Мусобақанинг 19-туридан сўнг жадвалдаги ҳолат:
А Серия
20-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Рома»—«Торино» 19:00
«Удинезе»—«Парма» 22:00
«Интер»—«Сассуоло» 00:30
20 январь, якшанба«Фросиноне»— «Аталанта» 16:30
«Фиорентина»—«Сампдория» 19:00
СПАЛ—«Болонья» 19:00
«Кальяри»—«Эмполи» 22:00
«Наполи»—«Лацио» 00:30
21 январь, душанба«Женоа»—«Милан» 19:00
«Ювентус»—«Кьево» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)