«Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга кўра, дам олиш кунлари ва боғчада иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш хизматлари, спорт, рақс ва фан тўгараклари ташкил қилинади.
Қўшимча хизматларнинг нархлари боғча раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Бунинг учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли боғчага ариза билан мурожаат қилади ҳамда улар ўртасида шартнома тузилади.
Гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ошмайди.
Изоҳ (0)