17 январь куни теннис бўйича Australian Open турнирининг Йоханна Конта ва Гарбине Мугуруса ўртасидаги матчи бўлиб ўтди. Мугуруса ғолиб чиқди, бироқ буни кўпчилик кута олмади, матч соат маҳаллий вақт билан тунги 3:12 да тамом бўлган. Баҳс охирида трибуналарда фақат бир нечта мухлис қолган, уларнинг бир қисми эса шу ернинг ўзида ухлаб қолган, деб ёзмоқда TJournal.
Матч бир нечта омил сабабли ярим тундан кейин бошланган. Конта ва Мугурусага қадар эркаклар ўртасида иккита матч бўлган ва улар чўзилиб кетган. Қизларга таклиф қилинган захира кортини эса қушлар ёмон ҳолатга келтириб қўйган эди.
Изоҳ (0)