Forbes версиясига кўра Филиппиндаги энг бой ҳисобланган одам, SM Investments Corporation(SMIC) компанияси раиси Генри Си 19 январь куни 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
«У Филиппинда чакана савдо, банк иши ва кўчмас мулкнинг маъбуди эди,» — дейди SMIC бошқарув раиси Хосе Сио таъзия билдирар экан.
2018 йилда Forbes версиясига кўра Генри Си Филиппиннинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринда бўлган. Нашрнинг ҳисобига кўра, унинг бойлиги $18,3 миллиард эди.
Изоҳ (0)